Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иш ҳақи

Ижара ҳақига бериладиган мол кўриш билан ёки ноаниқликни кўтарадиган сифат билан маълум бўлиши шарт қилинади. Насоий Ҳасан р.а.дан ривоят қилади: У бирор кишига иш ҳақини айтмай туриб ишга ёллашни макруҳ кўрарди. Лекин савдо молининг нархида қиймат шарт қилинмаганидек ижарада ҳам қиймат шарт қилинмайди. Қиймат билан нарх ўртасидаги фарқ, шуки қиймат – нарсанинг молиявий миқдорига мувофиқ келадиган ва қиймат белгиловчиларнинг белгилаши бўйича унга тенг келадиган нарсадир. Нарх эса – қийматга мувофиқ ёки ортиқроқ ёки камроқ тарзда икки тараф рози бўлган нарсадир. Ёлланма ишчининг иш ҳақи ишнинг қиймати бўлиши шарт қилинмайди. Чунки қиймат ижарада бадал бўлмайди. Демак иш ҳақи қилинган меҳнатнинг қийматидан ортиқроқ ва камроқ бўлиши жоиз. Масалан: бир киши маълум иш ҳақига бир бўлак олтин ёки кумушдан маълум шаклни қуйиб беришга бировни ёлласа жоиз. Чунки у маълум бир ишга ёллади. Иш ҳақи билан у меҳнат қиладиган кумуш ёки олтин вазнда тенг бўлиши шарт қилинмайди. Чунки унга иш ҳақидан шарт қилинган нарса қилган меҳнатининг муқобилига бўлиб, меҳнат ўрни (меҳнат қилинаётган нарса) муқобилига эмас. Иш ҳақи билан қилаётган меҳнат ўрнининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Пул ва унга ўхшаш байда бадал бўлишга яраган нарса ижарада ҳам бадал бўлишга ярайди. Яъни нарх бўлишга яраган нарса иш ҳақи бўлишга ҳам ярайди. Байда нарх бўлишга ярамаган нарса ижарада нарх бўлиши жоиз. Масалан: бир ҳовлида бир йил яшаш муқобилига бир ҳайвонни сотиш жоиз эмас. Лекин ҳовлида яшаш муқобилига бир боғни ижарага бериш дуруст бўлаверади. Чунки бай молни молга айирбошлаш бўлиб, молни манфаатга айирбошлаш бай деб эътибор қилинмайди. Ижарада эса бунинг хилофидир. У эваз муқобилида манфаатга бўлган битимдир. Бу эваз мол (пул) бўлиши шарт эмас, балки манфаат ҳам бўлиши мумкин. 

 

391-бет

Бетлар: 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308 309 310 311 312 313 314 315 316 317 318 319 320 321 322 323 324 325 326 327 328 329 330 331 332 333 334 335 336 337 338 339 340 341 342 343 344 345 346 347 348 349 350 351 352 353 354 355 356 357 358 359 360 361 362 363 364 365 366 367 368 369 370 371 372 373 374 375 376 377 378 379 380 381 382 383 384 385 386 387 388 389 390 391 392 393 394 395 396 397 398 399 400 401 402 403 404 405 406 407 408 409 410 411 412 413 414 415 416 417 418 419 420 421 422 423 424 425 426 427 428 429 430 431 432 433 434